Уч вилоятда 2 млрд 374 млн сўмлик давлат харидлари бекор қилинди 

Жамият

image

Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида 2 миллиард 374 миллион сўмлик давлат харидлари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида қуйидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларида қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилгани аниқланган: 

  • Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида юк ташиш хизматини кўрсатиш бўйича ўтказилган 700 миллион сўмлик давлат хариди;
  • Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигида аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича ўтказилган 174,0 миллион сўмлик давлат хариди; 
  • Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси буюртмачилигида қурилиш маҳсулотлари харид қилиш бўйича  ўтказилган 1,5 миллиард сўмлик давлат хариди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан декоратив ўсимликлар қаламчаларининг 1 донаси салкам 700 миллион сўмдан сотиб олингани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг