“У – ислоҳотларнинг ташаббускори”. Алишер Усмонов Мирзиёевга таъриф берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов “Вести в субботу” дастурига Ўзбекистондаги ўзгаришлар, Мирзиёев ҳокимияти ва унинг ислоҳотлари самараси ҳақида интервью берди

“Давлат раҳбари (Шавкат Мирзиёев – таҳр.) ушбу ислоҳотларнинг ташаббускори, аҳолининг фаровонлигини ошириш ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Россия Федерацияси билан дўстликни мустаҳкамлаш бўйича бошқарувни олган шахс ҳисобланади. Менимча, бу мамлакатнинг қачондир бир бўлган ғоявий иттифоқдошларини бирлаштирадиган катта иқтисодий лойиҳаларнинг бошланишидир”, дейди Алишер Усмонов.

Шунингдек, миллиардер яхши фойда олиш учун Ўзбекистонга қандай сармоя олиб кириш маъқул экани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган.

Усмоновнинг таъкидлашича, пахта, мева ва сабзавотларни қайта ишлашни ривожлантириш ва ўзбек заминидаги қазилма бойликларини ўзлаштириш яхши фойда олиб келади.

“Ўзбек рухи ва рус пўлатининг “тўйи” – бу сўнгги тўрт йил ичида россиялик инвесторлар томонидан нолдан қурилган Тошкент металлургия заводидаги янги ишлаб чиқариш корхонаси”, дейди миллиардер.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг энг бой ишбилармонларидан бири Алишер Усмонов “Forbes” рейтингида 18,5 миллиард долларлик бойлик билан 97-ўринни эгаллаган.

Усмонов қўл остидаги компаниялар Ўзбекистон Бозорига бегона эмас. Хусусан, Алишер Усмонов компанияси Ўзбекистон алоқа бозорига кираётгани барчага аён: “USM Телеком” ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этди. Янги ҚК таркибидан Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳам ўрин олган.

Шунингдек, Усмоновнинг компанияси Ўзбекистон энергетика комплексини рақамлаштиришда иштирок этиши маълум қилинганди. Россиянинг “ИКС Ҳолдинг” кўп тармоқли ИТ-тузилмасининг ишчи гуруҳи Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Ушбу компания Ўзбекистон Республикасининг ёқилғи-энергетика комплексини рақамлаштириш концепцияси ва йўл харитасини ишлаб чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг