U-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон термасининг якуний таркиби маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё кубогида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, кутилганидек таркибга жалб қилинган футболчиларнинг асосий қисми “Олимпик” аъзолари бўлди. Хусусан, жами 23 ўйинчидан 13 нафарини “Олимпик” аъзолари ташкил қилди. Қолган 10 нафар футболчи  “Насаф” (3 нафар), “Пахтакор” (3 нафар), “Нефтчи”, “Металлург”, “Қайрат” ва “Ордабаси”дан таклиф этилган. 

Ўзбекистон U-23 миллий жамоасининг Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати баҳслари 1-19 июнь кунлари Тошкентдаги “Миллий”, “Пахтакор” ва “Локомотив” стадионлари ҳамда Қаршидаги “Марказий” стадионда ўтказилади. Кападзе мураббийлигидаги ўзбекистонлик олимпиячилар “А” гуруҳидаги дастлабки турни 1 июнь куни Туркманистонга қарши ўтказишса, 4 июнь куни Қатар, 7 июнда эса Эронга қарши майдонга тушади. Ўзбекистон иштирокидаги дастлабки икки ўйин Тошкентда, форсларга қарши баҳс эса Қаршида ўтказилади. Финал эса 19 июнь куни Тошкентдаги “Миллий” стадионида ўтиши белгиланган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг