U-17: Ўзбекистон Осиё чемпионатига чиқиш учун Жанубий Корея билан курашади

Спорт 1947
image

Бугун, 24 май куни 2023 йилда Баҳрайнда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-17 Осиё чемпионати саралаш ўйинларига қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичининг “J” гуруҳидан жой олди. Шунингдек, “J” гуруҳига Осиёнинг катта жамоаларидан бири Жанубий Корея ҳам кирди.

“J” гуруҳи

1. Жанубий Корея;

2. Бруней; 

3. Ўзбекистон;

4. Шри-Ланка.

Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинлари тақвими билан танишинг:

5 октябрь

Жанубий Корея – Шри-Ланка 

Бруней – Ўзбекистон

7 октябрь

Ўзбекистон – Жанубий Корея

Шри-Ланка – Бруней

9 октябрь

Жанубий Корея – Бруней

Ўзбекистон – Шри-Ланка

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур ўйинларни Тошкентда ўтказади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.1
t
×