U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
15 Апрель
10555Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) Саудия Арабистонида давом этаётган футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг ярим финалдаги рақиби бўлди.
Корейслар чорак финалда Индонезияни йирик 6:0 ҳисобида таслим этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Иккинчи ярим финал жуфтлигида Ўзбекистонга гуруҳ босқичида имкониятни бой берган мезбон Саудия Арабистони Жанубий Корея билан куч синашади.
Ярим финал ўйинлари 17 апрель кунни бўлиб ўтади. Саудия Арабистони - Жанубий Корея баҳси Тошкент вақти билан 19:00 да, Ўзбекистон-Шимолий Корея учрашуви эса 22:15 да старт олади.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель