Twitter Маскни судга беришга шайланди

Олам 3301
image

Американинг Twitter компанияси ҳафта бошида “Тесла” бош директори Илон Маск ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича келишувдан чиққани учун Делавер штати судига даъво киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниядаги манбаларига таяниб “Bloomberg” нашри хабар берди.

Компания директорлар кенгаши раиси Брет Тейлорнинг аниқлик киритишича, Twitter келишувни бажариш учун Маскни судга беради.

Келишувга кўра, икки тарафлама шартномани бекор қилиш учун “Тесла” раҳбари Twitter’га 1 миллиард доллар тўлаши керак, аммо компания вакиллари бу имкониятдан воз кечиб уни сотишга қарор қилган дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Twitter раҳбарияти судда компания манфаатларини ҳимоя қилиш учун “Wachtell, Lipton, Rosen & Katz” юридик фирмаси билан шартнома имзолаган.

Тадбиркорнинг адвокати Майк Ринглер Маскнинг ижтимоий тармоқни сотиб олишдан воз кечиш қарорига изоҳ берган. Унинг сўзларига кўра, Twitter компанияси платформанинг ишлаши тўғрисидаги сўралган маълумотларни беришдан бош тортиши сабаб Маск хариддан воз кечган. Уларсиз сотиб олишнинг мақсадга мувофиқлигини текшириш мумкин эмаслиги айтилмоқда.

“Тесла раҳбари сотиб олиш тўғрисидаги битимни бекор қилмоқда, чунки Twitter битимнинг бир нечта бандларини жиддий равишда бузмоқда, Ижтимоий платформа энг муҳим маълумотларни аниқлаш, тўплаш ва ошкор қилишни осонлаштиришга қаратилган батафсил тушунтиришларга қарамай, Twitter Маск сўраган маълумотни деярли икки ой давомида тақдим этмади”, деган адвокат.

Бундан ташқари, “Маскда Twitter’даги сохта ёки спам-аккаунтлар сони 5 фоиздан анча юқори экканлигига ишониш учун асос бор” лигини таъкидлаган компания вакили.

Таъкидланишича, Илон Маск манфаатларини “Quinn Emanuel Urquhart & Sullivan LLP” юридик фирмаси ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Twitter 25 апрель куни Маскнинг 44 миллиард долларлик таклифини қабул қилганди. Бироқ май ойи ўрталарида тадбиркор Twitter’даги сохта аккаунтлар билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритмагунича, келишув тўхтатилишини маълум қилганди.

Абдулвоҳид Ёқубов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3.1
t
×