Twitter коронавирусга қарши кураш учун 1 млрд доллар пулнинг баҳридан ўтди
Олам
−
08 Апрель 2020
3487Twitter асосчиси Жек Дорси COVID-19 билан курашиш учун 1 миллиард доллар хайрия қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.
“Мен COVID-19 га қарши глобал ёрдамни молиялаштириш учун Square компаниясининг акцияларига 1 миллиард доллар, яъни бойлигимнинг қарийб 28 фоизини ажратяпман”, деб ёзган Дорси.
Унинг сўзларига кўра, пандемияни даволаш имконидан чиқилса, жамғарма ўз эътиборини қизларнинг соғлиғи ва таълимига қаратади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония тарқалганини эълон қилди. Касалликнинг қўзғатувчиси - бу коронавируснинг янги тури бўлиб, унга расман COVID-19 номи берилди. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирус пандемияси тарқалганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь