Twitter’да журналистларнинг блокланган аккаунти тикланиши мумкин

Технология

image

Хабарингиз бор, Илон Маск ўзини танқид қилган бир неча таниқли журналистнинг Тwitter'даги аккаунтини тўхтатиб қўйган эди. Аммо эндиликда уларнинг аккаунтлари тикланиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, Тwitter’даги ҳозирги ҳаракатлар кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган. Хусусан, Европа Иттифоқи ва БМТ журналистлар саҳифасининг блокланишини қораланган.

“ОАВ эркинлиги ўйинчоқ эмас. Эркин матбуот демократик жамиятларнинг тамал тоши ва зарарли дезинформацияга қарши курашда асосий воситадир”, деган БМТ Бош котиби ўринбосари Мелисса Флеминг.

Шунингдек, Европа Иттифоқи комиссари Вера Йоурова ҳам Тwitter’дан Европанинг янги рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни доирасида оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва асосий ҳуқуқларни ҳурмат қилишни талаб қилган ҳамда ижтимоий тармоққа санкциялар жорий қилиш билан таҳдид қилган.

Маълумот учун, Маскнинг Тwitter бошқарувига келиши компанияда бир нечта тартибсизликни келтириб чиқарган эди. У ижтимоий тармоқни харид қилиши билан топ-менежерларни ишдан бўшатган ва ўрнига бошқаларни тайинлаган. Бундан ташқари, компания ишчилари 50 фоизга қисқартирилган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг