Twitter асосчиси истеъфога чиқди. Ўрнига ҳиндистонлик йигит келади

Технология

image

Twitter асосчиси Жек Дорси компания бош директори лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Американинг CNBC телекомпанияси ўз манбаларига таяниб хабар берди.

“Reuters” ўз манбасига таяниб, Twitter раҳбарининг истеъфоси кутилаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Агентлик маълумотларига кўра, компания директорлар кенгаши ўтган йилдан бери истеъфога чиқишга тайёргарлик кўрган ва Дорси билан янги бош директор номзоди бўйича келишиб олган.

Сўнгги хабарларга кўра, Twitter директорлар кенгаши компания раҳбари сифатида техник директор Параг Агравални тасдиқлаган. У Ҳиндистонда туғилган. Агравал АҚШнинг энг машҳур университетларидан бири – Стэнфордда ўқиган. Шу вақтгача у Twitter’да технологик стратегия, машиналарни ўрганиш, сунъий интеллект, истеъмолчилар, даромадлар ва илмий жамоалар учун жавобгар бўлган.

Дорсининг истеъфоси ҳақида хабарлар эълон қилинганидан кейин компания акциялари нархи 11 фоиздан кўпроққа кўтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг