Туя сути жигар циррозига даво бўла оладими?

Саломатлик

image

Гепатит бевосита билирубин конверсиясининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, унинг организмдаги миқдорининг кескин ўсишига олиб келади. Бу ҳодиса янги туғилган чақалоқлар учун одатий ҳолдир, чунки улардаги модда алмашинуви жараёнлари ҳали номукаммал бўлади. Бироқ баъзида катталарда ҳам бу ҳол кўп кузатилади. Гепатологиянинг долзарб масалалари, жигар касалликларининг олдини олиш хусусидаги саволларга Вирусология илмий текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эркин Мусабоев билан бўлган суҳбатда маълумот оламиз. 

“Гепатит С”ни эмлаш учун вакцина йўқ. Бироқ эндиликда бу касалликни тўлиқ даволаш имкони юзага келди. Ҳозирда хориждан янги дори-дармонлар олиб келиниб, имтиёзли гуруҳдаги беморлар даволаняпти. Муолажалар 3 ой давом этади. Шу муддат давомида беморлар шифо топиб, соғлом ҳаётга қайтмоқда. Маълумки, мамлакатимизда 2000 йилдан буён “Гепатит В” га қарши эмлаш ишлари тизимли ташкил этиляпти. Натижада, эмланган болалар ўртасида ушбу касаллик деярли қайд этилмаяпти. Бироқ катта ёшли аҳоли орасида бу касаллик учраб турибди. “Гепатит В” асосан қон орқали юқади”, дейди профессор Эркин Мусабоев.

Мутахассиснинг фикрича, Гепатит В нинг олдини олишнинг самарали йўли эмлашдир. Катта ёшли аҳоли ҳам бу вакцина билан эмланиши мумкин. Чунки инсон ҳаёти давомида бир неча бор стоматология ёки бошқа тиббий муолажалардан фойдаланади. Қолаверса, гўзаллик салонларида баданга санчилувчи жиҳозлар ҳам ишлатилади. Бу жараёнда вирус юқмаслигидан ҳеч ким кафолатланмаган. Эмлаш эса вирусга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириб, организмни ҳимоя қилади. 

 “Одамлар орасида туя сути кўплаб оғир касалликлар, жумладан, жигар циррозига даво бўлади, деган фикр юради. Бизга мурожаат қилган кўпгина беморлардан ҳам бундай фикр эшитамиз. Бироқ туя сутининг циррозни ёки бошқа оғир касалликларни даволашда самара бериши тиббиётда исботланмаган. Қолаверса, хомлигича ичилган сут бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, бруцеллёз юқиш хавфи ортади. Боз устига катта ёшли одамларда сутни ҳазм қилувчи ферментлар йўқлиги туфайли сутнинг ҳазм бўлиши қийинлашиб ичак дам бўлиб, аллергик реакциялар келиб чиқиши мумкин”, дейди мутахассис.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

617

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг