“Туя кўрдингми – йўқ!” Самарқандда мансабдорлар газ қувурини тешиб, кўмиб юборди
3-саҳифа
−
24 Январь 2023
31162Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган “A.Sh.” корхонаси мансабдор шахслари “Хонназар” маҳалласидаги хонадонларни табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувурига шикаст етказиб, бу ҳақда туман газ таъминоти ходимларини хабардор қилмасдан қувурни кўмиб кетган.
Мазкур қоидабузарлик Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланган.
Ўрганишлар натижасида ушбу корхона масъуллари давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказгани фош бўлган.
“Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 255-2-моддаси (нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларини яроқсиз ҳолатга келтириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади Департамент хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республиканинг бир нечта туманларида табиий газ тармоқларига ноқонуний уланган шахсларга жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси