Тўй ўтказиш бўйича талабларни бузганларга ким нима қила олади?

Бу қизиқ 19549
image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 15 мартидан тўйлар ўтказишга рухсат берилди. Бундаттўй маросимлари фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўтказилиши белгиланди. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фуқароларга мурожаат билан чиқиб, тўйларни ўтказишда белгиланган тартибга риоя қилиниши бўйича маҳалла фаоллари ва ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари доимий назорат олиб боришини маълум қилди. 

ИИВнинг қайд этишича, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, маросим ўтказилишидан аввал профилактика инспектори маросим ўтказаётган хонадон эгасини расман огоҳлантириши лозим. Белгиланган талабларни бузган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларни бузиш), яъни карантин қоидаларига риоя қилмай, коронавирус инфекциясини тарқалишига сабабчи бўлаётганлигингиз учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солинишига ёки ушбу хатти-ҳаракат оғир оқибатларга, жумладан эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса, Жиноят кодексининг 2571-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш)га асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 672
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×