“Тутқунлик” бадиий фильмининг намойиши бўлиб ўтади

Бизнес

image

Мамлакатимизнинг бир қатор телеканалларида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида  суратга олинган “Тутқунлик” бадиий фильмининг намойиши бўлиб ўтади. 

Ушбу фильм “Бухорийлар” киностудиясида, таниқли режиссёр Рашид Маликов томонидан реал воқеалар асосида суратга олинган. 

“Янги Ўзбекистон шароитида инсон шаъни, қадр-қиммати, виждон ва эътиқод эркинлиги сингари олий қадриятларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратила бошланди. Бу ўзгаришлар  замонавий ўзбек киносида ҳам ўз аксини топмоқда. Кейинги йилларда Агентлик буюртмасига биноан, шу мавзуда “Аёл қисмати”, “Мен террорчи эмасман”, “Барон-2”, “Афв” сингари қатор фильмлар суратга олинди. 

Шу йўналишдаги “Тутқунлик” бадиий фильмида Президентимиз топшириғига асосан амалга оширилган “Меҳр” операциясининг мазмун-моҳияти, инсон қадр-қиммати, Ватан соғинчи, тинчлик ва фаровонликнинг қанчалик бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида сўз юритилади. Тутқунлик” фильмининг тақдимоти шу пайтга қадар бир неча бор турли доираларда ўтказилди. Жумладан, жорий йилнинг 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари ўтказилган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий  кино жамоатчилиги томонидан алоҳида эътиироф этилди. Биз ижтимоий аҳамиятини эътиборга олиб, мазкур фильмни телеканалларимиз орқали халқимизга туҳфа этяпмиз”, дейди Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги раҳбари, фильмнинг бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов.

“Биз ушбу фильмни суратга олишдан аввал жуда кўп маълумотлар тўпладик, “Меҳр” операцияси туфайли Ўзбекистонга олиб келинган аёллар билан суҳбатлашдик, уларнинг тақдири, руҳияти, характерини чуқур ўргандик. Уларни  нотўғри йўлга кириб қолган жиноятчи эмас, оддий инсон, аёл сифатида кўрсатишга ҳаракат қилдик. Шу боис, томошабинлар бу фильмни шунчаки кино эмас, бугунги ҳаётимизннинг акс-садоси,  тақдир зарбасига дуч келган замондошларимиз қисматининг экрандаги ифодаси деб қабул қилишларини сўрардим”, дейди фильм режиссёри Рашид Маликов.

Таъкидлаш жоизки, “Меҳр”  операциялари доирасида  2019 йилнинг май ойидан бошлаб,  Яқин Шарқдаги уруш ўчоқларидан 531 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди.

Фильм сценарийи муаллифлари – Азамат Коржовов ва Рашид Маликов, оператор – Алексей Вензос, постановкачи  рассом – Дониёр Абдураҳмонов. Бош ролларни Нигина Анорбоева, Фирдавс Орипов, Феруза Собитова, Глеб Голлендер, Лайло Фаррухова, Дилшода Жўраева сингари актёр ва актрисалар ижро эишган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларини ёритишга кўмаклашиш мақсадида ЎзЭОАВМА, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил қилинган “Халқаро медиа холл”да мазкур фильм тақдимоти бўлиб ўтади. Тақдимот маросимида “Медиа холл” иштирокчилари, талабалар ва курсантлар иштирок этади. 

“Тутқунлик” бадиий фильми 16 октябрь куни соат 21:30 да “Uzreport” телеканалида, 17 октябрь куни соат 22:20 да “Севимли ТВ”да, соат 14:15 да “ЗўрТВ”да, соат 15:00 да “Менинг юртим” телеканалида, соат 20:30 да “РенессансТВ”да, 18 октябрь соат 12:00 да “Ренессанс ТВ”да намойиш қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг