Ҳақиқатни айта олмаган профессорга берилган ойлик порадир!
Интервью
−
31 Январь 2022
11895Бугун Ўзбекистонда докторлик диссертациясини ёқлаган сиёсатшунос олимлар талайгина. Бироқ улар ўз фикрларини билдиришдан қўрқади. Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида нима учун олимлар сиёсатга аралашмаслигига тўхталиб ўтди.
“Элитар қатлам – бу давлатдаги жараёнларни тушунадиган ва тушунтира оладиган инсонлар. Яъни бир элитар қатлам вакили миллионлаб одамлар олдига чиқиб, уларнинг тилида шундай-шундай қилишимиз керак деса, бевосита улар буни бажаришга киришади. Бу эса авторитар ҳукуматга босим ўтказади. Буни давлат билади ва шунинг учун элитар қатлам вакилларига босим ўтказади. “Тушунтирма, бошинг кетади”, деб қўрқитади. Кўпроқ биринчи маъмурият даврида шундай бўлган”, дейди Ҳамид Содиқ.
Сиёсатшунос сўзида давом этаркан, айрим авторитар давлатларда ҳукумат профессорларни қўрқитмасдан, аксинча уларнинг оғзини пул билан мойлаб қўйилишини айтиб ўтди.
“Иккинчи услуб элитар қатлам вакилларини қўрқитмайди, босим қилмайди, лекин катта ойлик беради. Шундан сўнг, элитар вакиллар катта ойликни йўқотишдан қўрқиб, жамиятдаги ишларга аралашмайди. Ҳақиқатни айта олмаган профессорга берилган ойлик – порадир! Чунки унинг оғзини миллион-миллион пул билан мойлаб қўйишмоқда. Устига-устак бу пуллар сиёсий акторларнинг пули эмас, халқнинг пули”, дейди сиёсий мутахассис.
Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ билан тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZʼнинг YouTubeʼдаги саҳифасида ёки қуйидаги видеоплеерда томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси