Тушдан кейин келадиган уйқуни қандай енгиш мумкин?

Фойдали 7323
image

Куннинг иккинчи ярмида, яъни, тушдан кейин кўпчиликни уйқу босади. Тиббиёт ходимлари тушдан кейинги уйқучанликни енгиш усулларини тақдим этишди. Бу ҳақда “MedikForum” хабар берган. 

Таъкидланганидек, қисқа жисмоний машқлар, чой, севимли мусиқа ва бошқа шу каби усуллар одамни тетиклаштиради. 

Жисмоний машқлар уйқучанликдан халос бўлишга ёрдам беради, чунки улар эндорфин ва адреналин ажралишига ёрдам беради. 

Шунингдек, ишдан танаффус олиш ҳам тетиклашишга ҳисса қўшади. Масалан, кўчада ярим соат айланиб келиб, ишни давом эттириш иш унумини оширади. 

Таркибида кофеин бўлган чой ҳам уйқучанликка қарши самарали курашади. Ушбу ичимликнинг айрим навларида қаҳвага қараганда кўпроқ тетиклаштирувчи моддалар мавжуд. 

Шунингдек, шифокорлар совуқ сувда ювинишни маслаҳат беришади: бу қондаги кислород миқдорини оширади.

Севимли мусиқа эса танадаги баъзи механизмларни фаоллаштиради, бу ҳам одамни ухлаб қолишига тўсқинлик қилади.

Қора шоколад истеъмол қилиш орқали эндорфинлар ажралиши, онг самарадорлигининг ошиши ва асаб ҳужайраларининг барқарор ишлашига эришиш мумкин. 

Шунингдек, қисқа вақтга ухлаб олиб ҳам уйқуни енгиш мумкинлиги айтилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 221
Рейтинг: 3
Теглар
t
×