Тўртта ҳудудда 7 млрддан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилинди
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2022
77784 та ҳудудда жами 7 миллиарддан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикасида “Б.С.” маъсулияти чекланган жамият мансабдор шахслари тижорат банк филиалидан чорвачилик учун ажратилган кредит маблағларининг 3,3 млрд сўмини талон-торож қилгани аниқланган. Улар бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида “Ш.А.” ва “Ҳ.М.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил биликтириб, кредит маблағарини талон-торож қилган. Улар парранда ва озуқа еми сотиб олиш учун “Ш.А.” МЧЖга ажратилган 2 млрд сўм кредитни “Ҳ.М.” МЧЖга ўтказиш орқали пулларни ўзлаштирган.
Шунингдек, Наманган вилояти Поп туманида “С.С.” МЧЖ раҳбари M.X. ва иш юритувчиси Ў.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан жами 1,2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Ушбу шахслар аёллар гўзаллик салони ва фитнес спорт тўгарагини ташкил этиш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган спорт анжомлари ва жиҳозларини сотиб юборган.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида фуқаро Р.К. 700 млн сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилгани аниқланган. У қариндоши Ш.X.нинг номидан “Н.С.” деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиб, чорва молларини кўпайтириш ва йилқичилик фаолиятини амалга ошириш учун банкдан ажратилган пулларни ўз мақсадлари йўлида сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўткзилмоқда.
LiveБарчаси