Тўртовлон Тошкентда янги платформа ташкил қилишга келишиб олди

Жамият

image

Кеча, 15 июль куни Тошкент шаҳрида АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилишининг долзарблигини қайд этган ҳолда томонлар Афғонистон ва Марказий Осиёда узоқ муддатли тинчлик ҳамда барқарорликни ўрнатишда минтақавий боғлиқликни муҳим, деб топган.

 “АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари қисқача айтганда минтақавий боғлиқликни кенгайтиришга қаратилган янги тўрт томонлама дипломатик платформани ташкил этиш тўғрисида келишиб олди”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, самарали халқаро савдо йўналишларини янада ривожлантириш учун тарихий имкониятни англаган ҳолда томонлар савдони кенгайтириш, транзит йўлларни яратиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда.

Томонлар ушбу ҳамкорлик шартларини ўзаро консенсус асосида белгилаб олиш учун яқин ойларда учрашишга келишиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг