Тўртинчи тўлқин: Ҳиндистон пойтахтида локдаун эълон қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли расмийлари коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари кўпайиши фонида шаҳарда 26 апрелга қадар тўлиқ локдаун жорий қилди. Бу ҳақда "India Today" хабар берган.  

“Бу кичик локдаун, атиги олти кунга. Деҳлидан чиқманг. Умид қиламанки, локдаунни узайтиришимизга зарурат туғилмайди”, деган пойтахт Бош вазири Арвинд Кежривал. 

У шаҳарда пандемиянинг тўртинчи тўлқини бошланганини ва бу соғлиқни сақлаш тизими учун жиддий синов эканини таъкидлаган. 

Сўнгги пайтларда Деҳлида ҳар куни 25 мингга яқин янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

“Ҳар куни касаллик юқтирганлар шунчадан аниқланаверса, соғлиқни сақлаш тизими қулаб тушишидан қўрқаман”, деган Кежривал. 

Манбаларда айтилишича, шаҳардаги хусусий компаниялар ходимлари локдаун давомида уйдан ишлайди. 

Кежривалнинг таъкидлашича, тўйларни 50 кишидан ортиқ одам бўлмаган тақдирда ўтказиш мумкин.

Маълумот учун, Ҳиндистонда пандемия бошланганидан бери 15 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 178 мингдан ортиқ киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон коронавирус

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг