Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланиши кутилмоқда

Жамият

image

Бугун, 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида вилоятга ҳоким тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Тўлқунович Турсунов номзодини тавсия этди.

Номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг аввалги ҳокими Қобул Турсунов 2021 йилнинг 8 ноябрь куни лавозимидан озод этилган эди. Ўшандан буён Нормат Тўлқунович Турсунов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг