Туркманистондаги шаҳарга “Арқадағ” номи берилди

Олам

image

Туркманистоннинг Ахал вилояти янги маъмурий маркази шаҳар мақомини олди ва Арқадағ деб номланади. Бу ҳақда Туркманистон телевидениесининг “Ватан” ахборот дастури хабар берилди. 

Бу ҳақдаги қарор Миллий Генгеш межлиси томонидан Ахал вилояти ва мамлакатнинг бошқа вилоятлари аҳолисининг хоҳиш-истакларини, шунингдек, “Туркманистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Туркманистон Қонунига мувофиқ жамоат ташкилотларининг таклифлари асосида қабул қилинди.

Бугун Ахал вилоятининг янги маъмурий маркази ҳудудида бўлиб ўтган ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида янги маъмурий марказ Арқадағ шаҳри, Ахал вилояти деб номланиши ҳақида парламент раиси Гулшат Маммедова маълум қилди.  .

Маълумот учун, Арқадағ Туркманистоннинг иккинчи Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг расмий ва энг кенг тарқалган унвони. Бу атама расмий равишда давлатнинг иккинчи Президентига нисбатан Туркманистон фуқаролари, мансабдор шахслар ва Туркманистондаги мутлақо барча давлат оммавий ахборот воситалари томонидан қўлланилади. 

Расмий равишда, Арқадағ номи Туркманистон давлат оммавий ахборот воситалари томонидан "қўрғон, таянч ва умид", шунингдек, "ҳомий" деб таржима қилинган, гарчи бу сўзнинг ўзи туркманча иккита сўздан – арқа (орқасида) ва дағ (тоғ) сўзидан келиб чиққан. Сўзма-сўз "орқамиздаги тоғ" деган маънони англатади.

Марказий Осиё мамлакатларида шаҳарлар номи Президентлар шарафига ўзгартирилиши биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Яқин тарихда Қозоғистонда шундай воқеа юз берганди. 2019 йилнинг март ойида Президент лавозимидан ўз хоҳиши билан воз кечган Нурсултон Назарбоев шарафига пойтахт Остона шаҳри Нур-Султон номига ўзгартирилган эди. 2021 йилнинг январь ойида ўтган оммавий намойишлардан кейин шаҳар яна Остона номини олди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг