Туркманистонда яшил ручка ва дафтардан фойдаланиш шарт қилиб белгиланди
Олам
−
18 Февраль 2020
6579Туркманистон ҳукумати мактаб ўқитувчиларига фақат яшил рангдаги ручка ва дафтарлардан фойдаланишни шарт қилиб қўйди. Бу ҳақда кеча, 17 февраль куни "Azatxabar" маълум қилди.
Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, Туркманистондаги яшил ручкалар бошқа рангдаги ручкаларга қараганда қимматроқ, чунки улар Россия, Хитой ва Туркиядан келтирилади. Яшил ручкаларнинг ўртача нархи 45 манат, яшил дафтарнинг нархи 50 манатни ташкил қилади.
Шунингдек, мактаб ва университетлардаги эркак ўқитувчилар бир хил миллий дўппилар, аёл ўқитувчилар эса қизил рангдаги миллий либосларни кийишлари мажбурий қилиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Туркманистон Президенти ёшларни комьпютердан "ажратиб олиш" бўйича қарорни имзолаганди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси