Туркманистонда ун тақчиллиги. Аёллар туман раҳбарига ташланди

Олам 6865
image

Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятида аёллар ун тақчиллиги сабабли вилоят раҳбарига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Хроники Туркменистана” газетаси ёзмоқда.

9 май куни Тошҳовуз вилоятининг Туркманбоши тумани раҳбари Сердар Мередов “Ялким” (Ýalkym) қишлоқ хўжалиги бирлашмаси марказидаги пахта далаларини текшириш учун келади.

Бу пайтда маҳаллий дўкон кам қолган унни давлат нархида сотаётган бўлган. Маълумотларга кўра, одатда ун ҳар бир оилага ҳафтасига 5 килограмм (баъзан камроқ) сотилган.

Нашрнинг ёзишича, аёллар Мередовни қуршаб олиб, уни ун етишмаётганликда айблаб, норозилик билдира бошлаган. Чунки туман раҳбарининг қарори билан илгари 25 минг тонна буғдой етиштирилган Атгирлан (Atgyrlan) массивидаги ерларнинг катта қисми пахтага ўтказилган эди. Энди буғдой ҳосили камида 15 000 тоннага тушиб кетган.

“Ғазабланган аёллардан қочган хоким у ерга полицияни юборди. Полиция аёлларни сўроқ қилиш учун қишлоқ клубига олиб борди. Этрап марказининг тезкор ходимлари ҳукумат вакилига ҳужум қилиш учун аёлларни нима безовта қилганини аниқлашга ҳаракат қилди”, деб ёзади газета.

Сўнгги йилларда ҳатто Туркманистон пойтахтида ҳам ун ва нон таъминотидаги узилишлар кузатилмоқда. Аввалроқ, пойтахтдаги нон дўконларида турнақатор навбатлар вужудга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 249
Рейтинг: 3
t
×