Туркманистонда турмушга чиқмаган аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тақиқланди

Олам

image

Туркманистон Давлат йўл инспекцияси аёлларга автомашина ҳайдаш ҳуқуқини бериш учун зарур ҳужжатлар рўйхатига никоҳ гувоҳномасини ҳам киритди. Бу ҳақда “Turkman News” хабар берди.

Никоҳ тўғрисидаги гувоҳномадан ташқари, аёллар оила таркиби тўғрисида, тиббий ва иш жойидан маълумотнома ҳамда паспорт тақдим этиши шарт. Аёлларга ишончнома орқали машина ҳайдашга рухсат берилмайди.

Яна бир норасмий шарт шуки, машина ҳайдамоқчи бўлган аёл 40 ёшдан ошган бўлиши ва унинг номига автомашина расмийлаштирилган бўлиши керак.

2020 йил охирида 40 ёшдан ошган аёллар учун ҳайдовчилик гувоҳномалари янгилана бошлади, кейин хорижий элчихоналар ходимлари ҳамда оила аъзолари ногирон ёки саратон касаллигига чалинганлар ёш чегарасисиз автомобиль ҳайдаш имкониятига эга бўлди.

Кейинчалик мамлакатда ёш чекловлари олиб ташлангани ҳақида хабар берилди, лекин ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш билан боғлиқ вазият аслида ўзгармади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг