Туркманистонда масжидлар яна жамоат учун очилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркманистондаги барча масжидлар ўз фаолиятини тиклади. Бу ҳақда мамлакат Муфтияти "Туркменпортал"га хабар берган.  

Хабарга кўра, барча санитария-гигиена тадбирлари асосида масжидларга ташриф буюриши мумкин. 

Маълумот ўрнида, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш муносабати билан 2020 йил 13 июлда Туркманистонда масжидларга боришга чекловлар жорий қилинганди. 

Ушбу қарор Туркманистон касалликларни назорат қилиш бўйича фавқулодда комиссияси томонидан 2020 йил 26 августда қабул қилинган.

Бугунга қадар Туркманистон расмий идоралари мамлакатга коронавирус кириб келганини рад этиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид Туркманистон

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг