Туркманистонда халқаро парвозларга ўрнатилган тақиқ узайтирилди

Жамият 2380
image

“Туркманистон ҳаво йўллари авиакомпанияси парвозларга ўрнатилган тақиқни сентябрь охиригача узайтирди. Бунга яна пандемия сабаб қилиб кўрсатилди.

“Ҳурматли йўловчилар! COVID-19 коронавирус пандемияси сабаб барча халқаро парвозларга қўйилган тақиқ 2020 йил 30 сентябргача (шу куни ҳам) узайтирилди”, дейилади компания хабарида.

Ашхободдан Истанбул, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Минск, Олмаота, Франкфурт-Майн, Бирмингем, Амритсар, Деҳли, Дубай, Абу-Даби, Пекин ва Бангкокга ва ортга рейслар бекор қилинган.

Қайд этилишича, барча сотиб олинган чипталар 2021 йил 31 декабргача амал қилади. Шунингдек, пулларни қайтариб олиш ҳам мумкин.

Маълумот ўрнида, Туркманистонда расман коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 3
t
×