Туркманистонда аёлларнинг кийинишига чеклов йўқ – ТИВ

Олам

image

Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Ҳожиев мамлакатда аёллар учун махсус кийиниш коди (dress kod), шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга чекловлар йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда у хорижлик дипломатлар ва журналистлар учун ўтказилган брифингда айтиб ўтди. 

Хожиевнинг сўзларига кўра, кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари Туркманистон ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, хусусан, мамлакатда аёллар ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида маълумотлар чоп этмоқда.

“Бу маълумотни Туркманистон, Ашхободдаги кундалик ҳаётда кўраётганлар билан солиштириш учун айтяпман. Бу мамлакатдаги аёллар ҳуқуқларига тааллуқлидир”, дейди Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, Туркманистонда олий ўқув юртлари талабалари учун қоидалар бундан мустасно, аёллар учун махсус ягона кийим коди йўқ.

“Кундалик ҳаётда аёлларимиз хоҳлаганча кийинишда эркин. Худди шу нарса аёлларнинг ташқи кўриниши ва уларнинг гўзаллик салонларига ташриф буюришига ҳам тааллуқлидир”, дейди Ҳожиев.

Унинг қўшимча қилишича, сўнгги уч йил ичида Туркманистонда аёлларга 10 мингга яқин ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган.

“Улар ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланишади: буни шаҳарда кўрасиз – аёллар машина ҳайдашади. Негадир ҳеч ким эркакларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ҳақида гапирмаяпти. Агар улар имтиҳондан ўта олмаган бўлса, лицензия ҳам олмайди”, дейди Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари.

Брифингдан кейинги хабар Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилинган, бироқ унда аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар деярли кўтарилмаган.

“Мулоқотда хотин-қизларнинг давлат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида иштирокини кенгайтириш бўйича кўплаб ишлар акс эттирилган”, дейилади хабарда.

Оммавий ахборот воситалари Туркманистонда вақти-вақти билан талаба қизлар ва давлат муассасаларида ишлайдиган аёлларга провокацион либослар кийиш ва жуда ёрқин бўяниш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тақиқлангани ҳақида бир неча бор хабар қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон dress kod

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг