Туркманистонда аёлларга машинанинг олд ўриндиғига ўтириш тақиқланмоқда

Олам

image

Туркманистонда аёлларга машинанинг олди ўриндиғини эгаллаш тақиқланмоқда. Бу ҳақда “Turkmen.news” бир неча оммавий ахборот воситаларига таяниб, хабар берди, 

ОАВ суҳбатдошларига кўра, аёллар машинада фақат орқа ўриндиқда ўтиришлари мумкин. Аёлнинг отаси, акаси ёки эри машинани бошқараётган бўлса ҳам, ҳайдовчининг ёнида ўтириш тақиқланади.

Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида фақат иккита йўловчи орқа ўриндиқларга ўтириши мумкин. Учинчи йўловчига нима сабабдан тақиқлангани айтилмаган. Янги қоидаларни жорий этиш ташаббуси билан ким чиққани ҳам номаълум.

Нашр маълумотларига кўра, Балканободда ҳам, Туркманбошида ҳам бундай тақиқлар йўқ. Бироқ Туркманистонда аёлларга нисбатан ҳаракат қоидалари бўйича камситиш биринчи марта кузатилаётгани йўқ.

Мисол учун, 2017 йил охирида полиция аёллар бошқараётган машиналарни тўхтата бошлаган. Аёл ҳайдовчилар кейин тўхтатилганда, жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирилган. Кейинчалик аёлларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйила бошлаган. 

Туркманистонлик аёллар ҳайдовчилик курсларига қабул қилинмаган, мавжуд ҳайдовчилик гувоҳномалари янгиланмаган. Бироқ, аёллар учун машина ҳайдашга ҳеч қачон расмий тақиқ қўйилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг