Туркманистон газ ғамлаш учун ер ости омборларини қурмоқчи
Олам
−
15 Январь 2023
8253Туркманистонда табиий газ учун ер ости омборлари қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Шоҳим Абдраҳмонов маълум қилди, деб ёзди “Нейтрал Туркманистон” газетаси.
Абдраҳмонов 13 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида лойиҳа ҳақида маъруза қилди. Унинг қайд этишича, товар газ захираларини таъминлаш мақсадида омборхоналар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳа Туркманистонда илк бор амалга оширилмоқда. Техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш, лойиҳалаш, жиҳозлаш ва қуриш, шунингдек, халқаро амалиётга мос ишларни амалга ошириш учун халқаро консалтинг компанияларини жалб этиш режалаштирилган.
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов газ ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш муҳимлигини, ишончли хорижий шериклар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Туркманистон тасдиқланган табиий газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. Хитойга етказиб беришнинг асосий ҳажми Туркманистон – Ўзбекистон – Қозоғистон – Хитой трансмиллий газ қувурининг учта линияси орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, турман гази Эрон орқали Россия ва Озарбайжонга етказиб берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь