Туркманистон афғон халқига йил охиригача ёрдам бермоқчи
Олам
−
12 Декабрь 2021
3379Туркманистон жорий йилнинг охиригача Афғонистонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва нефть жўнатади. Бу ҳақда "Turkmenistan Today" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 декабрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида Афғонистонга гуманитар юкларни етказиб бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Гуманитар ёрдамни етказиб бериш учун жавобгарлик мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига юкланган.
Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тўқимачилик саноати департаменти, "Туркменгаз" давлат концерни, "Seydi" нефтни қайта ишлаш заводи, "Туркманбоши" нефтни қайта ишлаш комбинати ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқига рўйхатда кўрсатилган товарларни ўтказиш топширилган.
LiveБарчаси