Туркиянинг зилзила юз берган ҳудудларида таълим олиш 1 ҳафтага тўхтатилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 6 февраль куни Туркияда юз берган зилзила туфайли талафот кўрган ҳудудларда таълим 1 ҳафтага тўхтатилган. Бу ҳақда “TRT Haber” Туркиянинг Вице-президенти Фуат Октайга таяниб, маълум қилди.

Шунингдек, барча фуқароларга бепул қўнғироқлар имконини берувчи қўшимча алоқа ҳамда текин интернет трафиклари берилди. Бу ҳақда Туркиянинг Транспорт ва инфратузилма вазири ўринбосари Ўмер Фатиҳ Саян баёнотида айтиб ўтилган.

“Операторларимиз зилзила ҳудудида фуқароларимиз учун узлуксиз алоқани таъминлаш бўйича кўрсатма бермоқда. Минтақада барча фуқароларимиз учун эркин сўз ва интернет ўрнатилди. Барча мобил, интернет ва стационар линиялар, шунингдек, қарздорлик туфайли ёпилган телефонлар ҳам қўнғироқлар учун очилди. Айни вақтда вилоятдаги барча таксофонлар ҳам ишга туширилди” дейди Ўмер Фатиҳ Саян.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг марказий қисмида ва Сурия шимоли-ғарбида содир бўлган 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 284 нафарга етди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг