Dosso Dossi Holding Ўзбекистонда илк бор мода кўргазмасини ўтказди
Бизнес
−
25 Август 2022
9044Туркияда ўтказилган мода намойишлари ва подиумда намойиш этилган энг яхши моделлар туфайли дунё миқёсида тан олинган “Dosso Dossi Fashion Show” 24-25 август кунлари биринчи марта Тошкентда кўргазма ташкил этди.
Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар харидорларига 100 хил тўқимачилик брендларини тақдим этган Dosso Dossi Holding бошқаруви раиси Ҳикмат Эраслан мамлакатда кўргазмаларни доимий равишда ўтказиш ниятида эканини айтди.
“Ўзбекистонда бўлганимиздан жуда хурсандмиз. Биз Ўзбекистондаги кўргазмамизни анъанавий қилиб, анча катта ҳажмларга олиб чиқмоқчимиз”, дейди Эраслан.
Tashkent Congress Hall Hilton залида бўлиб ўтаётган тадбирда Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлардан келган тайёр кийим харидорларига 100 дан ортиқ турк брендлари маҳсулотлари тақдим этилди.
Ўзбекистонга биринчи марта келган Dosso Dossi Holding бошқаруви раиси Ҳикмат Эраслан компания жамоаси кўрсатилган эътибордан жуда мамнун эканини таъкидлади.
“Биз тадбирларимизда дунёга машҳур энг яхши моделлар ва таниқли қўшиқчилар билан концерт асосида тадбир ўтказиб, харидор ва сотувчиларни йиғадиган мода шоуларини ташкил қиламиз. Турк тўқимачилик маҳсулотларини юқори қўшимча қиймат билан сотиш орқали биз тадбирни биринчи ўринга олиб чиқадиган бизнес байрам концепциямиз ёрдамида дунёни яхши томонга ўзгартирмоқдамиз”, дейди Ҳикмат Эраслан.
У компания 19 йилдан бери 30 та мамлакатдаги мижозларга тайёр турк кийимларини муваффақиятли етказиб бераётганини таъкидлади.
“Тадбирда қатнашган ва бизни ёлғиз қолдирмаган ўзбек қардошларимиз билан бу сафар бирга Ўзбекистонда бўлганимиздан жуда хурсандмиз.
Биз ўзбек кўргазмасини анъанавий тарзда ўтказамиз ва уни ҳар йили кенгайтириб борамиз. Янги тармоқларни қўшиш орқали маҳсулот турларини кенгайтирамиз ва Ўзбекистондаги энг йирик мода ташкилоти, шунингдек, Ўзбекистонга мода ихлосмандларини олиб келадиган куч бўламиз. Шу билан бирга, биз Ўзбекистонни тарғиб қилиш ва туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз”, дейди Ҳикмат Эраслан.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь