Туркиянинг сиёсий таъсири ортиши мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди: Марказий Осиёдан 2 та давлат бор

Олам

Туркиянинг TRT1 давлат телеканали Американинг Stratfor компанияси томонидан тайёрланган Анқаранинг таъсир доираларини кенгайтириш прогнозини эфирга узатди. Telegram’даги “Военный обозреватель” канали ундаги баъзи кадрларга эътибор қаратди.

Маълум қилинишича, 2050 йилга келиб Туркия таъсир доирасини бирданига бир неча йўналишда кенгайтиради. Таҳлилчилар прогнозларига кўра, Анқара Россиянинг жанубий минтақаларида, хусусан, Қрим, Кубан, Қалмоғистон, Астрахан вилояти ва Шимолий Кавказ республикаларида ўз позицияларини мустаҳкамлай олади.

Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистоннинг бир қатор ҳудудлари, шунингдек Греция ва ўзларини Донбасс деб эълон қилган Республикалар ҳудудлари Туркия таъсирига тушиши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, экспертларнинг фикрига кўра, Туркия мавқеининг Форс кўрфази мамлакатлари, Миср ва Ливияда мустаҳкамланишини кутиш мумкин.

2020 йил ноябрь ойида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Республиканинг янги дунё тартибида етакчи ўринни эгаллашини эълон қилганди. Унга кўра, мамлакат янги сиёсий ва иқтисодий дунё тартибида ўз кучи ҳамда таъсирини кенгайтириш учун зарур имкониятларга эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1176

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг