Туркиянинг Швеция ва Финляндия билан муаммосини ҳал қилиш мумкин – Оқ уй

Олам 4274
image
-

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолиги борасида билдирган хавотирларини ҳал этиш мумкин. Бу ҳақда АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “Anadolu” агентлиги.
 
Салливан Байденнинг Жанубий Корея ва Японияга ташрифи чоғида Президент самолётида журналистларнинг саволларига жавоб берди. У Президент Жо Байден Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан учрашганини таъкидлаб, АҚШ ушбу икки мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

“Биз Туркиянинг Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиши борасидаги хавотирлари Президент Эрдўған ва бошқа расмийлар томонидан муҳокама қилиниши ҳамда ҳал этилиши мумкинлигига ишонамиз”, дейди Салливан икки мамлакатнинг альянсга қўшилиши жараёнида Туркиянинг позицияси ҳақида.

Шу билан бирга, у ҳамкасби Иброҳим Калин билан учрашгани ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли билан учрашганини эслаб, бугун Финляндия Президенти ва Швеция Бош вазири бу муаммони Президент Эрдўған билан бевосита учрашишиб муҳокама қилишга тайёр эканини айтган.

Шунингдек, Салливан, бу масалани Туркия, Финляндия ва Швеция ўртасида ҳал қилиш керак эканлигига ҳам урғу берган.

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3
t
×