Туркиянинг Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслиги хавотирли — Боррель

Олам

image

Туркия Россия билан савдо алоқаларини қайта кўриб чиқиши ва Европа Иттифоқининг санкциялар режимига қўшилиши керак. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъул Жозеп Боррель Европарламентга ёзма мурожаатида айтиб ўтди.

"Туркиянинг Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан чекловчи чораларига қўшилмаслик сиёсати хавотирга сабаб бўлмоқда”, дейди Боррель. 

Шунингдек, у Туркия ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама иқтисодий муносабатларнинг чуқурлашиши ҳам катта ташвишга сабаб бўлаётганини айтиб ўтган.

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбарига кўра, Туркия расман ЕИга аъзоликка номзод мақомига эга ва жамият номзодлардан ўз санкция сиёсати билан ўртоқлашишларини кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг