Туркиянинг номдор клуби Шомуродовга таклиф билан чиққани маълум бўлди
Спорт
−
29 Август 2022
13531Туркиянинг “Бешиктош” клуби “Рома” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда “Спорт экспресс” нашри хабар берди.
Турк клуби спорт директори Жейҳун Казанчининг сўзларига кўра, “Бешиктош” Шомуродовни бир йилга ижарага олиш таклифи билан чиққан.
“Июнь ойида “Рома” (вакиллари) билан учрашгандик. Аммо кейин бошқа ҳужумчи харид қилдик. Эндиликда ҳужумчи керак эмас. “Бешиктош” футболчини (Шомуродов) сотиб олиш имконияти билан бир йиллик ижара шартномаси таклиф қилганди”, деган турк клуби спорт директори.
Қайд этиш жоизки, Рим клуби ёзда Пауло Дибалани таркибига қўшиб олди. Қолаверса, “бўрилар” “Торино” билан хайрлашган Андре Белоттини ҳам Римга олиб келишмоқчи. Бу Элдор Шомуродовга берилаётган кам ўйин амалиётини баттар қисқартириши мумкин.
Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида “Рома” Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Transfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси