Туркиянинг қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Эрдўған таъзия билдирди
Олам
−
07 Апрель 2021
4822Бугун, 7 апрель куни Туркия марказидаги Конья шаҳри яқинида “Турк юлдузлари” ҳарбий қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Sabah” нашри ёзмоқда.
Маълум қилинишича, жанговар транспорт воситаси ўқув парвози пайтида қулаб тушган. Дастлаб, ҳалокатга учраган самолёт Ф-16 қирувчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Кейинроқ бу “Northrop F-5” қирувчиси билан содир бўлгани маълум қилинди.
Конья шаҳри ҳокими Угур Иброҳим Олтой дастлаб авиаҳалокатда учувчининг ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарларни рад этиб келганди.
Бироқ, кейинроқ Туркия Миллий мудофаа вазирлигининг берган баёнотида қирувчи самолёт учувчиси ҳодиса оқибатида ҳалок бўлгани маълум қилинди.
“Бизнинг ҳаво кучларимиздан “Northrop F-5” самолётининг учувчиси қулаш оқибатида ҳалок бўлди”, дейилади вазирлик хабарида.
Конья провинцияси губернатори Вахдеттин Озкан TRT телеканали эфирида самолёт “Турк Юлдузлари” таркибига кирганини айтди.
Мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған, аллақачон, ушбу фалокат юзасидан ҳамдардлик билдиришга улгурди.
“Шаҳид кетган учувчига Аллоҳдан раҳм тилаб, дуо қилмоқдаман. Унинг оиласи, қариндошлари, Турк Қуролли Кучлари ва миллатига ҳамдардлик билдираман”, деб ёзади Туркия Президенти.
LiveБарчаси