Туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистон устидан халқаро арбитраж судига шикоят қилди

Олам 11506
image

Бир гуруҳ туркиялик тадбиркорлар Жаҳон банки (ICSID) ҳузуридаги Инвестиция бўйича низоларни ҳал қилиш халқаро марказига мурожаат қилиб, Ўзбекистонга қарши даъво очди. Бу ҳақда ICSID сайтида хабар қилинган.

Иш картасида даъвочилар сифатида Меҳмет Зеки Обуз, Севде Йилмаз, Хури Обуз ва Tasfiye Halinde Obuzlar Gida, Temizlik Maddeleri, Züccaciye ve Tekstil Sanayi Ticaret Limited Sirketi кўрсатилган.

Даъвода жавобгар сифатида Ўзбекистон ҳукумати қайд этилган. Марказ бош котиби аризани 4 июнь санаси билан рўйхатдан ўтказган. Ҳозирда иш ташкилот томонидан кўриб чиқилмоқда.

Маълумотларга кўра, Меҳмет Зеки Обуз Ўзбекистонга ўтган асрнинг 1995 йилда келган. У “Сундус” қўшма корхонаси асосчиларидан бири, 1998 йилда эса унинг бош директори бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 736
Рейтинг: 3
t
×