Туркиялик мутахассис Uzbekistan Airways раисига ўринбосар бўлди

Жамият

image

Туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая Uzbekistan Airways бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотларда кўрсатилган.

Uzbekistan Airways АЖнинг бошқарув раиси в.б. Бахтиёр Ҳакимов ўрнатилган тартибда Орхан Сиврикая билан меҳнат шартномаси имзоланишини таъминлаши белгилаб қўйилган.

Орхан Сиврикая Босфор университетини тамомлаган. Туркия, Европа ва Шимолий Америкада турли лавозимда фаолият юритган. Жумладан, Turkish Airlines вице-президенти бўлган.

2017 йилнинг ноябрь ойида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси бўлган. Авиакомпанияни ривожлантириш стратегияси, жадвалларни оптималлаштириш, самолётлар паркини режалаштириш, маркетинг ва бошқаларни ишлаб чиқишда иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways Орхан Сиврикая

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг