Туркияга келин бўлган ўзбек қизи билан боғлиқ ҳолат бўйича маълумот берилди
Олам
−
13 Июль 2021
85671Куни кеча ижтимоий тармоқларда Туркияда ўзбекистонлик келин оиладаги барча қимматбаҳо тақинчоқларни ўғирлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
“Айни вақтда Туркиянинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларида (Tik Tok ва Youtube) кенг тарқалаётган Ўзбекистондан Туркияга келин бўлиб тушган ва айни вақтда уйидан қочиб, ўғриликда айбланаётган фуқаро Д.З.га нисбатан қўйилаётган айбловлар бўйича холат Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан мазкур ишни ўрганиб чиқиш учун адвокат жалб қилинган. Қайд этилишича, мазкур ходисага қонуний баҳо берилгандан сўнг қўшимча тарзда маълумот берилади.
LiveБарчаси