Туркияга қўнган Россия самолёти ёниб кетди

Олам

image

Россиянинг Сочидан учган Sukhoi Superjet 100 самолёти кеча, 24 ноябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳри аэропортига қўнгач, ёниб кетди. Бу ҳақда Россия авиацияси матбуот котиби Артём Кореняко ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди. 

Унинг Россиянинг Анталиядаги Бош консуллигига таяниб ёзишича, ҳодиса оқибатида самолёт йўловчиларидан ҳеч бири жабрланмаган. Самолёт командири йўловчиларни махсус траплар ёрдамида эвакуация қилишга қарор қилган. Авиакомпания қурбонлар йўқлигини тасдиқлаган. 

Кореняконинг қўшимча қилишича, "Азимут" ортга қайтиш учун захира самолёт тайёрламоқда. Туркия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, самолётда 95 киши бўлган. Анталия аэропорти расмийлари эса бортда 91 нафар йўловчи бўлганини маълум қилган..

Матбуот котибига кўра, ҳаво кемасидаги ёнғин Туркия аэропортининг қутқарув гуруҳи томонидан тезда ўчирилган.

Авиакомпания маълумотларига кўра, Superjet кучли ёмғир ва шамол туфайли ноқулай об-ҳаво шароитида қаттиқ қўнганидан сўнг ёниб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиядан учган самолёт йўловчилари билан ҳалокатга учраганди. Самолёт Сан-Паулудан 80 км шимоли-ғарбда жойлашган Виньеду шаҳрига қулаган. Фожиа оқибатида бортдаги барча 61 киши, жумладан 57 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг