Туркиядаги зилзилада вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар борми? ТИВ расмий баёнот берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги Туркияннг етти вилоятида содир бўлган зилзила қурбонлари оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

“Туркиянинг бир қанча ҳудудларида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 6 февраль куни Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмагани ҳақида маълум қилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳам талафот кўрганларга ҳамдардлик билдириб, содир бўлган зилзиладан чуқур қайғуда экани, барча имкониятлар билан қардош ва дўст Туркиянинг ёнида эканини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, зилзила оқибатида 7 вилоятда 76 киши ҳаётдан кўз юмиб, 440 киши жароҳатлангани айтилган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг