Туркиядаги шаҳарнинг бир қисми сайёҳлар селфи тушиши учун бузилади
Олам
−
23 Январь 2021
3591Туркия Ҳукумати таътилга келган сайёҳлар тарихий марказнинг асл ҳолатини кўришлари учун Мардин шаҳрининг бир қисмини бузишни режалаштирмоқда.
Туркия туроператорлар уюшмаси маълумотларига кўра, улар қишлоқдаги 240 дан ортиқ турли хил биноларни йўқ қилиш ниятида.
Шунингдек, мамлакат Ҳукумати ушбу қарорни атайлаб қабул қилингани таъкидланмоқда, чунки ушбу сайёҳлик маркази чет эллик меҳмонлар орасида тобора оммалашиб боряпти. Хусусан, 2012 йилдан 2019 йилгача шаҳарга келган саёҳатчилар сони йилига икки миллиондан беш миллионгача ўсган.
Январь ойи охирида Туркия Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазирлиги ушбу биноларни бузиш учун 10 миллион турк лираси ажратди. Айни пайтда, Мардин вилояти губернатори Маҳмут Демирташ лойиҳа учун пул ҳақиқатан ҳам олинганини ва шу сабабли яқин орада ҳудудда бузиш ишлари бошланишини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь