Туркиядаги меҳмонхонада рус ва украин футболчилари муштлашди
Спорт
−
14 Февраль 2023
4964Туркиянинг Анталия шаҳридаги меҳмонхонада Россиянинг “Шинник” ва Украинанинг “Минай” клуби футболчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “Sports.ru” сайти хабар берди
Маълум қилинишича, можаро кеча, 13 февраль оқшомида “Минай”нинг бир неча вакиллари Ярославл клуби раҳбарининг олдига келиб, ундан Украина мадҳиясини куйлашни талаб қилганидан сўнг бошланган. “Шинник” раҳбари эса украиналикларга масалани кўчада ҳал қилишни таклиф қилган, аммо меҳмонхона ходимлари можарони жойнинг ўзида бартараф этган.
Бироз вақт ўтгач, Украина клубининг бир неча ўйинчиси “Шинник” футболчисини лифтда калтаклаган. Лифт белгиланган қаватга етиб келганида, бир гуруҳ россиялик футболчилар ҳолатни кўрган ва улар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиққан. Натижада меҳмонхона мутасаддилари воқеа жойига полиция ва тез ёрдам чақирган.
Ҳозирда меҳмонхонада икки нафар полициячи ва қўшимча қўриқчилар навбатчилик қилмоқда. Қайд этилишича, футболчилар ва жамоалар вакиллари ўртасида ҳамон якка тартибдаги тўқнашувлар давом этмоқда. Муштлашув ҳақидаги маълумотни меҳмонхонанинг ўзи ҳам тасдиқлади.
LiveБарчаси