Туркиядаги кучли ўрмон ёнғинлари 2 кундан бери ўчирилмади (видео)
Олам
−
17 Август
3735Туркиянинг Измир шаҳри яқинида минглаб фавқулодда вазиятлар ходимлари икки кундан бери турар-жой ҳудудларига тарқалиб кетган ўрмон ёнғинларини ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
“Эрталаб тонг отиши биланоқ ҳаводан ёнғинни ўчириш ҳаракатлари давом эттирилди, ердаги гуруҳлар қийин шароитларга қарамай, ёнғин билан курашишда давом этди”, дейилган агентлик хабарида.
Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоянинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳукумат жабрланган ҳудудлардан 900 га яқин одамни эвакуация қилган. Измир вилоятидаги ёнғинларни ўчиришга жами 2965 киши ва 600 га яқин техника жалб қилинган. Ёнғин аллақачон 16 та уйни вайрон қилган, 87 та уй ва 45 корхонадаги одамларни эвакуация қилишга мажбур қилган. Ўрмон ёнғинлари оқибатида 78 киши тан жароҳати олди, улардан 29 нафари шифохонага ётқизилган.
Бўздўғон туманида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Бўздўғондаги ёнғинни ўчиришда 300 дан ортиқ ходим 32 та ўт ўчириш машинаси, 11 та сув танкери ва 5 та бульдозердан фойдаланган ҳолда фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, шимоли-ғарбий Болу вилоятида содир бўлган ўрмон ёнғинини ўчириш учун ўт ўчириш ишлари 45 соат давом этган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Туркиянинг Диёрбакир ва Мардин шаҳарлари оралиғида кенг кўламли ўрмон ёнғинлари содир бўлиши ортидан 11 киши ҳаётдан кўз юмганди.
LiveБарчаси