Туркияда ўрмон ёнғинларининг катта қисми бартараф қилинди
Олам
−
31 Июль 2021
3032Туркия ўт ўчирувчилари мамлакатда давом этаётган 85 та ўрмон ёнғинларининг 74 тасини ўчиришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирлига таяниб хабар берди.
“Қаҳрамонлар катта шижоат билан ҳаводан ва ердан оловни ўчирадилар. Биз сизнинг қўллаб-қувватлашингиз учун миннатдормиз. 2021 йил 28-30 июль кунлари 85 ўрмон ёнғинининг 74 таси назорат остига олинди”, деган вазир.
Вазир тақдим этган жадвалга кўра, ҳозирда Aдана, Aнталия, Мерсин, Муғла ва Османия вилоятларида ёнғинлар давом этмоқда.
Маълумотларга кўра, 29 июль куни Aнталиядаги 18 та қишлоқ ва туман аҳолиси эвакуация қилинган. Ёнғин қурбонлари сони 4 кишига етган, 183 киши жароҳатланиб, 58 киши шифохонага ётқизилган. Ёнғин оқибатида 100 дан ортиқ хусусий уйлар ва иншоотлар зарар кўрган.
LiveБарчаси