Туркияда сайёҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилди

Олам

image

Бугун, 14 июль куни Туркия жанубидаги Денизли провинциясида сайёҳларни олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда. 

ЙТҲ оқибатида 41 киши, жумладан, 39 нафар чет эллик сайёҳ – Германия, Буюк Британия ва Мексика фуқаролари жароҳатланган. 

Denizli'de tur otobüsü şarampole devrildi

Маълумотларга кўра, экскурсия автобуси Анталиядан чет эллик сайёҳлар орасида машҳур бўлган Денизли шаҳрига кетаётган бўлган. Йўлда автобуснинг ўнг олд ғилдираги ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган. 

GÜNCELLEME - Denizli'de tur otobüsü şarampole devrildi, 41 kişi yaralandı -  Haber 1

Жароҳатланганлардан уч нафарининг аҳволи оғирлиги ва шифохонага етказилгани айтилмоқда.  Аксарият сайёҳларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг