Туркияда сайёҳлар учун янги солиқ жорий қилинди

Олам 3612
image

Бугун, 1 ноябрдан Туркияда меҳмонхонада яшаганлик учун солиқ жорий қилинди. Аммо туризм соҳаси коронавирус пандемияси сабаб қийинчилик кўраётгани учун тадбиркорлар бу солиқни ундириш кечиктирилади деган умидда.

Дастлаб бу солиқни ундириш 2020 йил 1 апрелда бошланиши керак эди. 2021 йилга келиб, солиқ миқдори оширилиши режалаштирилганди. Бироқ, март ойида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған коронавирус пандемияси шароитида сайёҳлик саноатини қўллаб-қувватлаш чораларидан бири сифатида солиқ жорий этишни ноябрь ойигача кечиктирганди

“Солиқни жорий қилиш муддати келди, аммо ҳозирча аниқлик йўқ. Парламентда солиқ жорий қилишни яна кечиктириш масаласи кўтарилган ва биз шундай қарор қабул қинишига ишонамиз. Соҳадаги инқироз сабаб давлат на туроператорлардан, на турагентлардан, на меҳмонхона эгаларидан ва ҳатто сайёҳларнинг ўзидан ҳам пул олиш имконига эга эмас”, деган Туркия туроператорлари ассоциацияси вакили.

Янги солиқни меҳмонхонада хонани онлайн-платформалар орқали ёки бевосита меҳмонхона ресепшенида мустақил буюртирган сайёҳлар тўлайди. Туркомпаниялар орқали саёҳат қилувчилар учун ушбу солиқ турпакет нархига автоматик равишда қўшилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 2.9
t
×