Туркияда самолёт уйлар орасига қулади. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 25 апрель куни Туркиянинг Бурса вилоятидаги Юнусели аэропорти яқинидаги аҳоли яшаш пунктига бир моторли машғулот самолёти қулаб тушди ва ёна бошлади. Ҳалокат оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тахминан соат 15:05 атрофида Османгази туманида битта самолёт уйлар ўртасига қулаб тушган. Самолёт қулаган жойда ёнғин чиққан. Ўт ўчириш гуруҳлари аралашувидан сўнг, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган.

Бурса губернатори Якуп Жанболат Османгази туманидаги Юнусели аэропортига яқин ҳудудда битта моторли самолётнинг қулаши билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди.

“Биз буни техник сабабларга кўра деб ўйлаймиз, муаммо текширилади. Бу фуқаролик ўргатувчи самолёт эди. 2 киши бор эди, учувчиларимиз ҳалок бўлди. 2 та уй ва 2 та машинага зарар етган”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг