Туркияда портлаш. Ўзбекистонлик аёл жароҳатланди (видео)
Олам
−
05 Июль 2023
13601Туркиянинг Истанбул шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлашда ўзбекистонлик 64 яшар Мағфират Ғуломова жароҳат олди. Бу ҳақда “CNN Türk” телеканали хабар берди.
Портлаш кеча, 4 июль куни соат 16:00 атрофида Истанбулнинг Чекмакўй тумани Жомлик маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида содир бўлган. Қайд этилишича, портлашга табиий газнинг сизиб чиқиши сабаб бўлган. Портлашдан сўнг уйда ёнғин келиб чиққан.
Воқеа оқибатида нафақат биринчи қаватдаги хонадонга, балки кўп қаватли уйга, хонадон қаршисидаги биноларга ҳам зарар етган. Хонадон деразасига ўрнатилган панжара портлаш зарбидан учиб, рўпарадаги автомобиллар устига тушган.
Воқеа жойига зудлик билан ёнғин хизмати ходимлари, полиция ва тез тиббий ёрдам гуруҳи етиб келган. Унда зарарланган 64 яшар Мағфират Ғуломова шифохонага олиб кетилган.
QALAMPIR.UZ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги билан боғланди ва портлашда зарарланган аёл ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон фуқароси эканини аниқлади.
LiveБарчаси