Туркияда кучли ёмғир сабаб Истанбул шаҳри ва Aнқара вилоятини сув босди (видео)

Олам 5041
image

Туркияда сўнгги кунларда ҳукм сурган ноқулай об-ҳаво ва давомли ёғингарчилик сабабли Истанбул шаҳри ва Анқара вилоятида сув тошқинлари юз берди. Бу ҳақда TRT Haber телеканали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ёмғир туфайли Истанбулнинг кўплаб туманларида, хусусан Байрампаша, Зейтинбурну, Эсенюрт, Шишли, Фотиҳ, Кағитҳане ва Бейкозни сув босиб, йўлларда ҳаракат тўхтаб қолган. Ҳайдовчилар ва пиёдалар ҳам табиий офат натижасида кўплаб қийинчиликларга дуч келишган.

Хусусан, Байрампашадаги савдо маркази яқинидаги ер ости ўтиш йўлини сув босган. Шу пайтда ер ости йўлидан ўтаётган машина ҳаракатлана олмай қолган. Автомобилда бўлган ёши катта аёл ва эркакни уларга ёрдам келган оддий фуқаролар қутқарган.

Шунингдек, Aнқара вилоятининг Чубук туманида ҳам кучли ёмғир оқибатида баъзи уйлар ва корхоналар сув остида қолган. Экин экилган қишлоқ хўжалиги ерлари ва боғларнинг бир қисми зарар кўрган. Туман қишлоқ ва ўрмон хўжалиги дирекцияси гуруҳлари зарар миқдорини баҳолашни бошлашган.

Сардор Тўланбоев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 3
t
×